Линклар

Ўзбекистон олийгоҳларига 660 мингдан кўпроқ абитуриент ҳужжат топширди


Бу йил Ўзбекистон олийгоҳларига 663 минг 298 нафар абитуриент ҳужжат топширди, бу эса ўтган йилдагидан 113 минг нафарга кўпдир.

Бу ҳақда маълумот тарқатган Давлат тест марказига кўра, энг кўп ҳужжат Термиз Давлат университетига топширилган. Бу олийгоҳда 37 минг 676 киши ўқиш ниятини билдирган. Қабул қилинган ҳужжатлар сони бўйича иккинчи ўринда Қарши Давлат университети (26 332), учинчи ўринда эса Андижон Давлат университети (25 991) турибди.

Пойтахт олийгоҳлари ичида энг кўп ҳужжат топширилгани Тошкент Давлат педагогика университети (14 363) бўлган.

Янги ташкил этилган Ўзбек тили ва адабиёти университетидаги 300 ўринга эса 5 минг 31 нафар абитуриент даъвогарлик қилмоқда.

Бу йил Ўзбекистон олийгоҳлари, мамлакат президенти тасдиқлаган квотага мувофиқ, бакалавриатга 57 минг 907 нафар талаба қабул қилади. Улардан 19 минг 120 нафарини давлат грантлари, 38 минг 787 нафарини эса контракт асосида қабул қилиш кўзда тутилган.

XS
SM
MD
LG