Линклар

Трамп расман АҚШ президентлигига номзодликни қабул қилди


Дональд Трамп Республикачилар партияси қурултойида нутқ сўзламоқда, Кливленд, 2016 йил 21 июли.

Дональд Трамп Республикачилар партияси қурултойида нутқ сўзламоқда, Кливленд, 2016 йил 21 июли.

Америкалик миллиардер Дональд Трамп пайшанба оқшомида Кливлендда ўтказилаётган Республикачилар партияси қурултойида сўзлаган якуний нутқида АҚШ президентлигига номзодликни расман қабул қилди.

Трамп, АҚШ президенти этиб сайланган тақдирда, мамлакатда “қонун ва тартиб”ни тиклаш билан шуғулланишини билдирди. У полициячиларга қилинаётган ҳужум ва террорчилик америкаликлар турмуш тарзи учун хавф туғдираётганини қўшимча қилди.

“Буни англамаётган сиёсатчи бизнинг мамлакатга раҳбар бўлолмайди”, деди аввал ҳеч қачон давлат хизматида ишламаган Дональд Трамп.

Шу йилнинг 8 ноябрида бўлиб ўтадиган президент сайловида Трампга Демократлар партиясидан муҳтамал номзод Ҳиллари Клинтон рақиб бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG