Линклар

logo-print

Россиянинг Ҳаво транспорти федерал агентлиги 22 июлдан Россиядан Туркияга мунтазам парвозларни амалга оширишга рухсат берди. Бу ҳақда “Интерфакс” агентлиги Росавиация вакили сўзларига таянга ҳолда хабар тарқатди.

Манбага кўра, бу қарор Анқара Туркия аэропортларида россияликлар хавфсизлиги таъминлашга кафолат берганидан кейин олинган.

Россиянинг “Аэрофлот” ширкати сайтида ширкат Истанбул ва Анталияга чипталар сотишни бошлагани хабар қилинади.

Россия авиакомпанияларининг Туркияга мунтазам қатновлар амалга оширишига тақиқ бу мамлакатда 16 июлга ўтар кечаси давлат тўнтариши уриниши бўлганидан сўнг жорий қилинганди.

Тақиқ фақат россияликларни Туркияга етказишга дахлдор бўлган, уларни Туркиядан олиб чиқиш билан эса шу пайтгача Россия авиаширкатлари ҳам, хорижий авиаширкатлар ҳам шуғулланаверган.

XS
SM
MD
LG