Линклар

Бу ҳақда бугун Халқаро олимпия қўмитаси баëнот берди.

Қайси давлатнинг қайси спортчисидан допинг топилганини очиқламаган қўмита баëнотида¸ Пекин олимпиадасида қатнашган 8 давлатнинг 30 спортчиси¸ Лондон ўйинларида қатнашган 9 давлатнинг 15 спортчиси ҳақида гап бораëтганини билдирди.

Халқаро олимпия қўмитасига кўра¸ қайта текширувларнинг иккинчи тўлқини¸ асосан¸ Пекин ва Лондон олимпиадасида медаль олган спортчиларга тегишли бўлган.

Шу пайтгача ўтказилган текширувлар давомида 1243 та анализ олинган¸ эндиликда текширувларнинг яна икки босқичда давом этиши кутилмоқда.

Май ойи охирида 8 нафар россиялик спортчидан олинган такрор анализ натижасида улардан тақиқланган моддалар топилгани маълум бўлди.

21 июль куни Лозаннадаги Спорт арбитраж суди россиялик енгил атлетикачиларни2016 йилги олимпиада ўйинларига қўймаслик ҳақида қарор чиқарди.

Россиялик енгил атлетикачилар тақдирига оид якуний қарорни 24 июль куни Халқаро олимпия қўмитаси қабул қилади.

XS
SM
MD
LG