Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:37

Туркияда мингдан зиёд хусусий мактаблар беркитилиши мумкин


Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 21 июлда жорий этилган фавқулодда ҳолат доирасида бир мингдан кўпроқ хусусий мактабларни беркитишни талаб қилди.

Мактаблардан ташқари, бир мингдан кўпроқ вақфлар, ўттизга яқин соғлиқни сақлаш муассасаси ва 15 та олийгоҳ фаолияти тўхтатилади.

Ёпилиши кутилаётган муассасаларнинг барчаси мухолифатдаги диний пешво Фатҳуллоҳ Гуленга алоқадорликда гумон қилинмоқда.

Туркия ҳукумати уни 16 июлда ҳарбий тўнтариш уринишини ташкиллаштиришда айблаган.

Президент фармонига мувофиқ, тўнтариш иштирокчилари билан алоқадорликда гумонланган барча давлат хизматчилари давлат ташкилотларида ишлаш имконидан бир умрга маҳрум бўлишади.

XS
SM
MD
LG