Линклар

logo-print

Кобулда содир этилган қўшалоқ портлашда камида ўнлаб одамлар ҳалок бўлди


Afghanistan -- The Movement of Roshnayee's Protest جنبش روشنایی about TUTAP in Kabul, 23 July 2016

Afghanistan -- The Movement of Roshnayee's Protest جنبش روشنایی about TUTAP in Kabul, 23 July 2016

Афғонистон пойтахти Кобулда минглаб ҳазора миллати вакилларининг намойишини нишонга олган қўшалоқ портлашда камида 50 киши ҳалок бўлди, яна ўнлаб одамлар яраланди.

Портлашлар ҳазоралар ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудни айланиб ўтиш режалаштирилган TUTAP электр линияси лойиҳасига қарши маршга тўпланган пайтда юз берди.

Портлаш учун масъулиятни ҳозиргача ҳеч бир гуруҳ ўз зиммасига олгани йўқ.

TUTAP лойиҳаси электр қувватини Марказий Осиёдан Афғонистон орқали Покистонга етказишни назарда тутади.

Мавжуд режага кўра, Афғонистоннинг Пули Хумри шаҳридан тортилган электр линияси Соланг довони орқали Кобулга етказилиши керак.

Лекин дастлабки режага мувофиқ, электр линиясини асосан ҳазоралар яшовчи Бомиён вилояти орқали ўтиши керак эди.

Электр линясининг Бомиёндан Солангга ўзгартирилганидан ҳазоралар норози.

Ҳазора фаоллари ҳукуматни Бомиён вилояти тараққиётига етарлича эътибор бермаётганликда айблайди.

XS
SM
MD
LG