Линклар

logo-print

Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги Авганбоғ қишлоғида яшовчи уста Олим Бекқулов тўсатдан унинг уйига 12 нафар қуролланган милиция ходимлари бостириб кириб, ҳамма ёқни тинтув қилгани, Олимнинг ордер кўрсатиш талабига жавобан уни ҳақорат қилгани ҳақида Озодликка арз қилди. Жабрланувчига кўра, милиция ходимлари уйдан ҳеч нарса топмаганидан сўнг, кечирим ҳам сўрамасдан уйни тарк қилишган.

Ғузор туманидаги Авганбоғ қишлоғида яшайдиган 44 яшар Олим Бекқуловнинг касби оддий уста. Уйида мошина таъмир қилади.

Олимнинг айтишича, 22 июль куни туш пайти унинг ҳовлисига бир гуруҳ қуролланган милиция ходимлари бостириб кириб, “э йўқ, бэ йўқ,” уйни тинтув қилишган:

- Кеча соат 12 ларда уйда онам билан абед қилиб ўтирган эдик. Бир пайт ташқаридан хотиним югуруиб кирдида, ҳовлини мелисалар босиб кетди, деди. Чиқиб қарасам 12 чоғли милиция ходимлари ҳамма жойни тинтув қилиб ётибди. Нима гап, деб сўрасам на ҳужжат кўрсатади, на ордер. Аксинча “нега ҳеч ким сўрамайди, сен мендан ҳужжат сўрайсан деб, бақириб ҳақоратлаб кетди...”, деди Олим Бекқулов.

Олим Бекқулов билан суҳбатнинг давомини қуйида тингланг:

Озодлик Олим Бекқуловнинг бу иддаосига муносабат олиш учун Ғузор тумани ички ишлар бўлими билан боғланишга ҳаракат қилди. Бироқ Ички Ишлар вазирлигининг сайтида кўрсатилган рақам ишламаслиги сабаб, муносабат олишнинг имкони бўлмади.

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG