Линклар

"Исломий давлат" Кобулдаги портлашлар учун масъулиятни ўз зиммасига олди


"Исломий давлат" экстремист ташкилоти Кобулдаги худкуш бомба ҳужуми масъулиятини ўз зиммасига олди.

Ҳазора миллатига мансуб минглаб фаоллар йиғинида содир этилган икки портлашда 61 киши ҳалок бўлди ва 200дан зиёд одам яраланди.

"Исломий давлат"нинг Амақ ахборот агентлиги хабарига кўра, "Исломий давлат"нинг икки нафар жангчиси намойишга тўпланганлар орасига кириб, белларига ўрнатилган портловчи ускунани ишга солганлар.

Афғонистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мулозими портлашларда 61 одам ҳалок бўлгани ва яна камида 207 киши яраланганини айтди.

Портлашлар ҳазоралар ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудни айланиб ўтиш режалаштирилган TUTAP электр линияси лойиҳасига қарши маршга тўпланган пайтда юз берди.

TUTAP лойиҳаси электр қувватини Марказий Осиёдан Афғонистон орқали Покистонга етказишни назарда тутади.

Мавжуд режага кўра, Афғонистоннинг Пули Хумри шаҳридан тортилган электр линияси Соланг довони орқали Кобулга етказилиши керак.

Лекин дастлабки режага мувофиқ, электр линиясини асосан ҳазоралар яшовчи Бомиён вилояти орқали ўтиши керак эди.

Электр линясининг Бомиёндан Солангга ўзгартирилганидан ҳазоралар норози.

Ҳазора фаоллари ҳукуматни Бомиён вилояти тараққиётига етарлича эътибор бермаётганликда айблайди.

Афғонистон аҳолисининг 40 фоизигина электр энергияси билан таъминланган.

XS
SM
MD
LG