Линклар

Ироқ пойтахти Бағдодда худкуш ҳужумчи полиция постида ўзини портлатиб юбориши оқибатида кўплаб одамлар ҳалок бўлган ва яраланган.

24 июлда амалга оширилган бомба ҳужуми етказган талафотлар миқёси маълум эмас.

Ахборот агентликлари Ироқ расмийларига таяниб 6 кишидан 12 кишигача ўлгани ва 20га яқин одам жароҳат олганини хабар бермоқда.

Тиббиёт мулозими Ассошиэйтд Пресс агентлигига ўлганлар орасида 3 нафар полиция зобити борлигини айтган.

Асосан шиалар яшовчи Қадимия даҳасига кираверишда юз берган ҳужум масъулиятини ҳозирга қадар ҳеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.

"Исломий давлат" экстремист ташкилоти томонидан Бағдодда 3 июлда содир этилган портлашда 290дан ортиқ одам ўлганди.

XS
SM
MD
LG