Линклар

Шошилинч хабар
27 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:11

Афғонистон халқи Кобулдаги портлашлар қурбонларига мотам тутмоқда


Афғонистон халқи Кобулда 23 июлда содир этилган портлашлар қурбонларига мотам тутмоқда

Афғонистонда бу йил юз берган энг қонли ҳодисада камида 80 киши ҳалок бўлди ва 230га яқин одам жароҳат олди.

Қўшалоқ бомба ҳужуми Кобулда ҳазора миллатига мансуб минглаб одамлар норозилик намойишига йиғилган пайти содир этилди.

Ҳазоралар ўзлари истиқомат қиладиган ҳудудни айланиб ўтиш режалаштирилган TUTAP электр линияси лойиҳасига қарши намойишга тўпланган эди.

Портлашлар учун масъулиятни "Исломий давлат" экстремист гуруҳи ўз зиммасига олди.

Ҳужумни қоралаган Толибон ҳаракати унга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирди.

Афғонистон президенти Ашраф Ғаний мазкур ҳужум учун интиқом олинишини айтди.

БМТнинг Афғонистондаги миссияси портлашларни уруш жиноятига тенглаштирди.

XS
SM
MD
LG