Линклар

logo-print

Туркия армияси қўмондони тўнтариш иштирокчилари қаттиқ жазоланишини айтди


Ҳулуси Акар ҳарбий тўнтариш бошланган пайтда исёнчилар тарафидан гаровга олинганди

Ҳулуси Акар ҳарбий тўнтариш бошланган пайтда исёнчилар тарафидан гаровга олинганди

Reuters агентлиги хабар беришича, Туркия армияси Бош штабининг бошлиғи Ҳулуси Акар ўтган ҳафта охирида амалга ошмаган ҳарбий тўнтариш иштирокчилари Туркияга кучли зарар етказгани ва "қаттиқ жазоланиши"ни айтди.

Ҳарбий тўнтариш уриниши бошида қисқа муддат гаровда ушлаб турилган Ҳулуси Акар қуролли кучлар ўз вазифасини қатъият билан бажаришда давом этишини айтди.

"Ҳарбий либосдаги бу қўрқоқлар, бу хоинлар бизнинг миллатимиз ва, айниқса, бизнинг армиямизга катта зарар етказишди," деб айтди Анқарада журналистлар билан учрашган Ҳулуси Акар.

Туркия армияси қўмондони якшанба оқшомида президент Ражаб Тоййиб Эрдўғон билан учрашиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG