Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:51

Қорақалпоғистонда юз берган автоавария оқибатида уч одам ҳалок бўлди


Бухоро-Нукус автотрассаси
Бухоро-Нукус автотрассаси

Қорақалпоғистон республикаси Қонликўл тумани Янгиқалъа қишлоғи ҳудудида юз берган автоавария натижасида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Озодликка сўзлаб берган Қонликўл тумани ички ишлар бўлинмасидаги манбага кўра, автоҳалокат 22 июль куни тушликдан кейин соат чамаси 14ларда Бухоро-Нукус автойўлининг 836 километрида юз берди.

Ички ишлар бўлинмасидаги манбага кўра, "Исузи" русумли автомобиль кетта тезликда бориб, йўл бўйида турган "Москвич" енгил машинасига урилган.

Тўқнашув маҳали, гувоҳларга кўра, "Москвич"дан уч йўловчи тушаётган бўлган.

Ҳодиса жойида, ички ишлар ходимларига кўра, икки йўловчи 59 яшар Садоаддин Жамолов ва 53 яшар Гулистон Тўраева жон таслим қилган.

"Москвич" ҳайдовчиси ва яна бир йўловчи Қонликўл тумани марказий шифохонасига олиб кетилган.

"Москвич" ҳайдовчиси Алимурза Хўжабеков шифокохонада жон таслим қилган.

Аммо шифокорлар учинчи йўловчи Хонзода Шоназарованинг ҳаётини сақлаб қолишган.

Шифокорларга кўра, унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Ички ишлар ходимларига кўра, автоҳалокатга "Исузу" ҳайдовчиси Рустам Рўзиметовнинг автомобилни идора қиларкан уйқу элтгани сабаб бўлган.

Рустам Рўзиметов автоҳалокатда ҳеч қандай шикаст олмагани айтилади.

Милиция ходимлари ҳодисадан бир кун ўтиб уни Нукус шаҳрига олиб кетганлар.

Қорақалпоғистон Ички ишлар вазирлиги ҳодиса юзасидан тергов ишларини бошлаган.

Қонликўл туман милицияси ходимлари бу кўламдаги автоҳалокат туман ҳудудида охирги йилларда кузатилмаганини айтишади.

Ўзбекистонда автоавариялар натижасида ҳар йили ўртача икки мингга яқин одам ҳалок бўлади.

XS
SM
MD
LG