Линклар

ХОҚ: Россия Олимпиадага халқаро федерациялар рухсати билан қўйилади


Халқаро Олимпиа Қўмитаси (ХОҚ) барча россиялик спортчиларни Бразилияда 5 августдан 21 августгача бўлиб ўтажак Олимпиада ўйинларидан четлатмаслик қарорини олди.

Аммо, ХОҚ қароридан маълум бўлшича, Олимпиа ўйинларида иштирок этиш учун Россия спортчилари қатор шартларни бажаришлари керак.

Улардан энг муҳими - атлетикачи иштирок этажак спорт турига масъул халқаро федерациянинг розилигини олиш.

Аммо, ХОҚ веб саҳифасида нашр этилган ҳужжатда таъкидланишича, допинг текширувларнинг йўқлиги спортчига Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.

ХОҚ қарори ўтган ҳафта россиялик енгил атлетикачилар Олимпиада ўйинларидан четлатилиши ортидан олинди.

ХОҚ йиғини якшанба куни телеконференция тарзида бўлиб ўтди.

Россияни Олимпиада ўйинларидан четлатиш талаби билан 10 дан ортоиқ мамлакатлар спорт федерациялари ва яна кўплаб таниқли спортчилар чиққанди.

Аввалроқ Россия ҳимоясига СССР собиқ президенти Михаил Горбачев ва асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмонов баёнотлар берганди.

XS
SM
MD
LG