Линклар

АҚШда титан ва олтин аралашмасидан ўта қаттиқ қоришма ихтиро қилинди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Америкалик мутахассислар титан ва олтин аралашмасидан ишончли тиббий имплантатлар тайёрлашда ишлатиш мумкин бўлган ўта қаттиқ қоришма ихтиро қилинганини маълум қилдилар.

Би-би-сининг Хьюстондаги Райс университети профессори Эмилия Моросан сўзларидан иқтибос келтиришича, қоришма титан ва олтиндан бўлган янги магнит турлари устида олиб борилмиш тадқиқот чоғида кашф этилган ва унинг аввалгиларидан энг қаттиғи экани аниқланган.

Қоришманинг янги тури узоқ вақтга чидайдиган тиш ва тизза имплантатлари учун материал бўлиши кутилмоқда.

Бундан ташқари, қоришма спорт анжомлари, парма ва бошқа асбобларни ясашда фойдали бўлиши мумкин.

Олимларга кўра, янги қоришма бугунги кунда тиббиёт ва стоматологияда имплантатлар ясашда асосий материал бўлиб ҳисобланган соф титандан тўрт баробар мустаҳкамроқдир.

Ҳозирда тизза ва тос суяклари ўрнига қўйилаётган титан имплантатлар 10 йилга чидайди, кейин эса уларни алмаштириш зарурати туғилади.

XS
SM
MD
LG