Линклар

logo-print

Германиядаги масжидда бир аёл чавақланди


Рётлингенда ҳужум содир этилган жой, 2016 йил 24 июли.

Рётлингенда ҳужум содир этилган жой, 2016 йил 24 июли.

Германия жанубида жойлашган Рётлинген шаҳридаги масжидда 24 июль куни амалга оширилган ҳужум чоғида бир аёл нобуд бўлди, икки киши тан жароҳати олди.

Немис полицияси бу ҳужумда гумонланган суриялик бошпана изловчи шахс ушлангани ҳақида хабар қилди.

Полиция маълумотига кўра, 21 ёшли йигит темир йўл вокзалидаги масжидда бир аёлга пичоқ билан ҳужум қилган. Аёл ўша ернинг ўзида жон берган. Нохуш ҳодисага икковлоннинг ўртасида чиққан жанжал сабаб бўлганини билдирган тартиб посбонлари ҳужумчи бир ўзи ҳаракат қилганини билдирмоқдалар.

Жанжал сабаблари очиқланмаяпти, айни пайтда полиция баёнотида “мавжуд далилларни эътиборга олган ҳолда содир бўлган воқеа террор хуружи бўлмагани” урғуланмоқда.

Сўнгги ҳафталар мобайнида Германияда бир неча ҳужум амалга оширилган.

XS
SM
MD
LG