Линклар

logo-print

Amnesty International Туркиядаги қийноқларни қоралади


Туркияда президент Эрдўғон тарафдорлари исёнчилар қаттиқ жазоланишини талаб қилмоқдалар.

Туркияда президент Эрдўғон тарафдорлари исёнчилар қаттиқ жазоланишини талаб қилмоқдалар.

Amnesty International халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Туркияда 16 июлга ўтар кечаси амалга оширилган исён тарафдорлари расмийлар томонидан таъқиб қилинаётганини қоралаб чиқди. Ҳуқуқ фаолларига кўра, қўлга олинганларга нисбатан қийноқ қўлланилмоқда.

Туркияда инсон ҳуқуқлари бузилиши бўйича ҳисоботида ташкилот ҳарбий тўнтариш уринишида гумонланганлар калтакланаётгани, қийноққа солинаётгани ва жинсий зўравонликка дучор қилинаётгани маълум қилади. Ушланганларнинг кўпи маҳбуслар сақланиши керак бўлган жойларга жойлаштирилмаган, уларга суткалаб овқат берилмаяпти.

Amnesty International турк расмийларидан қамоқхоналарга ҳуқуқ фаолларини қўйишни талаб қилди.

16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтариш уриниши содир бўлган, расмийлар исённи бостирганлар. Шу кунгача тўнтаришга алоқадорликда гумонланган ўн мингдан зиёд одам қўлга олинган. Тозалаш кампанияси қабатида ҳарбийлар ва давлат хизматчилари оммавий равишда ишдан бўшатилмоқда.

XS
SM
MD
LG