Линклар

logo-print

Олмаотадаги ҳайвонот боғида бири ўзбекистонлик бўлган уч қиз қўлга олинди


Олмаота зоопаркидаги оққуш.

Олмаота зоопаркидаги оққуш.

24 июль куни қозоқ полициячилари Олмаота ҳайвонот боғида муассаса обрўсини тўкувчи варақа тарқатиб юрган уч нафар қизни ушлаганлар. Боғ директори Қанат Каримов Тенгринюьс агентлигига қўлга олинган қизлардан бири ўзбекистонлик бўлганини айтган.

“Тарқибан соат 15 ларда ҳайвонот боғининг асосий киришида уч қиз ташрифчиларга варақа тарқатишга уринганлар. Кейинчалик аниқланишича, улардан бири Ўзбекистон ватандоши экан. Варақаларда ҳайвонот боғи ҳақида унча яхши бўлмаган маълумотлар ёзилган экан. Қўриқчилар уларни ушлади, биз полицияга ариза ёздик, кейинги чора-тадбирлар билан ҳуқуқ-тартибот идоралари шуғулланаяпти”, деган Қанат Каримов қизларни бу ишга қандай сабаб ундаганидан бехабарлигини қўшимча қилади.

Олмаота зоопарки директорига кўра, қизларнинг қўлида бир уюм варақадан ташқари рангли плакатлар ҳам бўлган. Уч қизнинг бири славянларга хос, иккиси эса осиёликларга хос қиёфага эга бўлганини айтган Қанат Каримов уларнинг қайси бири ўзбекистонлик эканига аниқлик киритмаган.

XS
SM
MD
LG