Линклар

logo-print

Бурятияда ўзбекистонлик аёлларни тикув фабрикасида қулдай ишлашга мажбур қилган шахслар устидан жиноят иши очилди.

Россия Тергов қўмитасидан маълум қилишларича, бурятиялик икки шахс ва бир ўзбекистонлик аёл Ўзбекистондан ўндан ортиқ аёлни ноқонуний равишда олиб келиб, Бурятиянинг Прибайкалск туманидаги фабрикалардан бирига жойлаштирган.

Улар аёлларнинг паспортлари ва шахсий ашёларини олиб қўйганлар. Фабрикага қамалган ўзбек аёллари хўжалик қўлқоплари тикишга мажбурланган, ишдан бош тортганларга эса ўлим билан таҳдид қилинган.

Ҳодиса юзасидан Россия Федерацияси Жиноят кодексининг икки моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган.

XS
SM
MD
LG