Линклар

Ўзбек ва хитой археологлари Хивада қазиш ишларини олиб бормоқда


Хива.

Хива.

Ўзбекистонлик ва хитойлик археологлар Ўзбекистондаги кўҳна шаҳарлар маданий-тарихий меросини ўрганиш бўйича ҳамкорлик дастури доирасида Хоразм вилоятидаги Хива шаҳрида қазиш ишларига киришдилар. Бу ҳақда Sputnik нашри Хитой Маданият вазирлигидаги манбаси сўзларига таянган ҳолда хабар тарқатди.

Манбага кўра, ўзбекистонлик ва хитойлик мутахассислар Хивада қатор археологик қазиш ишларини олиб бориш ҳамда меъморий ёдгорликларни таъмирлаш ва қайта тиклашни режалаганлар.

“Бу каби ҳамкорлик ҳар икки мамлакатдан сайёҳлар оқими кўпайишига яхши таъсир кўрсатади”, дейди хитойлик мулозим.

Тошкент ва Пекин ўртасидаги маданий ҳамкорлик Ўзбекистон ва ХХР Маданият вазирликлари орасида 2014-2017 йиллар учун белгиланган Маданий айирбошлаш дастури асосида амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG