Линклар

Ўзбекистон пойтахтида Октябрь тўнтаришидан олдин қурилган ва “Эски ТошМИ” мажмуасига кирган бир ва икки қаватли бинолар бузиб ташланди.

Asiaterra сайтининг қайд этишича, пишиқ-пухта қурилган бу иншоотлар яна юз йиллар хизмат қилиши мумкин эди. 1901 йили бунёд этилган бинолар даставвал кадет корпуси биноси ўлароқ фойдаланилган.

Бинони бузаётган ишчилар бу ерда яшил ҳудуд барпо этилишини айтганлар.

Июль ойи бошларида Тиббиёт академиясининг асосий маъмурий биноси (Эски ТошМИ) бузилганди. Бу ерда Тошкент Давлат стоматология институти биноси қурилиши айтилмоқда.

XS
SM
MD
LG