Линклар

Бағдодда полиция маскани олдида худкуш ҳужум содир этилди


Бағдоднинг Қадимия мавзеида якшанба куни портлаш содир этилган жой.

Бағдоднинг Қадимия мавзеида якшанба куни портлаш содир этилган жой.

Ироқ пойтахти Бағдодда полиция назорат-ўтказиш пункти олдида 24 июль куни худкуш шахс ўзини портлатиб юборди. Портлаш чоғида қанча одам нобуд бўлгани тўғрисида аниқ маълумот йўқ – Ироқ расмийлари берган маълумотларга асосланган ахборот агентликлари у ерда олти нафардан ўн беш нафаргача одам ўлгани, 20 чоғли киши яраланганини ёзмоқдалар. Шифокорлар Associated Press агентлигига ўлганларнинг уч нафари полиция ходими эканини маълум қилганлар.

Бағдоднинг кўпроқ шиалар истиқомат қиладиган Қадимия мавзеига киришдаги назорат-ўтказиш пунктида содир этилган бу ҳужум учун масъулиятни “Исломий давлат” террор гуруҳи ўз зиммасига олди. 3 июль куни Бағдодда 290 кишининг умрига зомин бўлган портлаш учун масъулиятни ҳам айнан шу гуруҳ зиммасига олганди.

XS
SM
MD
LG