Линклар

АҚШ демократлари махфий ëзишмаларнинг сиздирилишида Россияни айбламоқда


WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж бундан олдин ҳам Ҳиллари Клинтоннинг махфий ëзишмаларини жамоатчиликка ошкор қилган эди.

WikiLeaks асосчиси Жулиан Ассанж бундан олдин ҳам Ҳиллари Клинтоннинг махфий ëзишмаларини жамоатчиликка ошкор қилган эди.

Бугун АҚШнинг Филадельфия шаҳрида Демократик партиянинг сайловолди қурултойи бошланади. Ҳиллари Клинтон партиянинг президентликка расмий номзоди сифатида сайланиши кутилаëтган тўрт кунлик қурултой арафасида Wikileaks партия Миллий қўмитасининг махфий ëзишмаларини жамоатчиликка ошкор қилди.

Партия раҳбарларининг Ҳиллари Клинтонга тарафкаш эканини кўрсатувчи сиздирилган минглаб ëзишма ортидан қўмита раиси¸ флоридалик Конгресс намояндаси Дебби Вассерман истеъфога чиқишга мажбур бўлди.

Клинтон сайлов штаби раҳбари Робби Мук¸ Демократик партия қурултойи арафасида ëзишмаларнинг сиздирилишида “Россия давлат тизимлари”нинг қўли борлигини таъкидлади.

Айтилишича¸ Интернет хавфсизлиги билан шуғулланувчи ширкатлар¸ Демократик партия раҳбарлари электрон почтасига ҳакерлик ҳужуми уюштирилгани ва ҳакерлар изи Россияга бориб тақалишини билдирган.

Демократлар¸ Москвани Россия президенти билан яхши муносабат ўрнатишини айтаëтган республикачи Дональд Трампни қўллаш мақсадида АҚШ сайловолди кампаниясига дахл қилаëтганликда айбламоқда.

Трамп 8 ноябрь куни ўтказиладиган навбатдаги президентлик сайловида Республикачилар партиясининг расмий номзоди этиб кўрсатилди.

XS
SM
MD
LG