Линклар

Еврокомиссия Марказий Осиëдаги уран конлари экологик муаммоларини ўрганишга пул ажратди


Европа Иттифоқи комиссияси Ўзбекистон¸ Тожикистон ва Қирғизистондаги уран конлари туғдираëтган экологик муаммоларни ўрганиш учун 16,5 миллион евро ажратди.

Мазкур маблағ учада давлатда советлардан қолган уран конларининг атроф-муҳитга кўрсатаëтган таъсирини ўрганиш баробарида бу конларнинг техник-иқтисодий асосларини ҳам кўриб чиқади.

ЕИ мутахассисларига кўра¸ асосан Фарғона водийсида тўпланган радиоактив моддалар миқдори атроф-муҳит ва аҳоли саломатлигига таҳдид солмоқда.

XS
SM
MD
LG