Линклар

logo-print

Германиядаги 60 бошпана сўровчи террор гуруҳларига алоқадорликда гумонланмоқда


Германия Федерал криминал полицияси мамлакатдаги бошпана сўровчилардан 60 нафарининг турли террор гуруҳлари¸ хусусан¸ “Исломий давлат” жиҳодий гуруҳига алоқадорлигини текширмоқда.

Бу ҳақда криминал полиция расмийлари махсус баëнот берди.

"Германияга йўналган муҳожират жараëнини инобатга олган ҳолда¸ биз қочқинлар орасида террор ташкилотларининг фаол ëки собиқ аъзолари¸ уларга хайрихоҳлар ва жиҳодчи жиноятчилар борлигини эҳтимолдан соқит қила олмаймиз”¸ дейилади Федерал криминал полиция баëнотида.

Баëнотда¸ ҳозирча Германия полицияси ихтиëрида террорчиларнинг янги ҳужум режасига оид аниқ ишоратлар йўқлиги айтилади.

Германия полицияси мамлакатнинг 16 федерал штатида қочқинлар орасидаги эҳтимолий террорчиларга оид жами 410 та маълумот олган.

Айни пайтда¸ Германия ички ишлар вазири маҳаллий матбуотга барча қочқинларни ялпи шубҳага олиш нотўғри бўлажагини таъкидлади.

Кейинги бир неча кун ичида Германияда жамоатчиликка қарши тўртта қонли ҳужум содир этилди ва ундан учтасини бошпана сўраган қочқинлар амалга оширди.

Ўтган бир йил ичида Афғонистон¸ Сурия ва Ироқдаги урушдан қочган бир миллиондан ошиқ одам Германия ҳудудига келди ва мамлакатдан бошпана олди.

XS
SM
MD
LG