Линклар

Тожикистон мухолифат лидерини экстрадиция қилиш бўйича Интерпол билан музокара қилмоқда


Муҳиддин Кабирий ўзи ва партиясига қўйилаëтган расмий айбларни инкор қилмоқда.

Муҳиддин Кабирий ўзи ва партиясига қўйилаëтган расмий айбларни инкор қилмоқда.

Тожикистон ҳукумати мамлакатда фаолияти тақиқланган Ислом уйғониш партияси етакчиси Муҳиддин Кабирийни экстрадиция қилиш борасида Интерполга аъзо давлатлар билан музокара олиб бормоқда.

Бу ҳақда баëнот берган ТожикистонИчки ишлар вазири Рамазон Раҳимзодага кўра¸айни пайтда партиянинг Россия¸ Украина¸ Беларус¸ Германия ва Польшада ҳибсга олинган аъзоларини экстрадиция қилиш бўйича ҳам мамлакат Бош прокуратураси музокараларни давом этмоқда.

Раҳимзоданинг айтишича¸ жорий йилнинг олти ойи ичида биргина Россиядан террор гуруҳларига алоқадорликда гумонланаëтган 71 тожикистонлик экстрадиция қилинган.

1990 йилдан 2015 йилгача Тожикистон ҳукуматининг таркибий қисми бўлган Ислом уйғониш партияси фаолияти ўтган йилги парламент сайловларидан сўнг тақиқланди¸ Олий суд ҳукми билан партия террорчи ташкилотлар рўйхатига киритилди. Сентябрь ойида партиянинг етакчи ва фаоллари Мудофаа вазири ўринбосари уюштирган исëнга алоқадорлик айби билан ҳибсга олинди.

Партиянинг муҳожиратда яшаëтган раҳбари Муҳиддин Кабирий бу айбларни инкор қилмоқда.

XS
SM
MD
LG