Линклар

Хитойдаги йирик ахборот порталлари, жумладан, Sina Corp., Tencent Holdings Ltd ва Sohu.com сайтларига давлат маъқулловисиз хабарларни чоп этиш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Bloomberg нашри Хитой оммавий ахборот воситаларига асосланган ҳолда хабар қилади.

Тақиқ интернет ишини назорат қилувчи Хитой киберфазо маъмурияти томонидан жорий қилинган. Тақиқ сиёсат, иқтисодиёт, халқаро алоқалар ва ижтимоий соҳага оид “кундалик янгиликлар”га тегишли экани, бу расмийларга интернетда хабар ёйинлаш устидан тўла назорат ўрнатиш имконини бериши айтилмоқда.

Июль ойи бошларида Хитойнинг Интернет хабарлар масалалари бўйича давлат девонхонаси миллий ахборот хизматларига ижтимоий тармоқлар ва микроблоглардаги маълумотлар асосида хабар чоп этишни тақиқлаб қўйганди. Расмийлар иддаосича, бу иш “интернетда ёлғон маълумотлар чоп этилишининг олдини олиш ва унга қарши кураш мақсадида” амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG