Линклар

Японияда пичоқ билан қуролланган йигит 19 ногиронни ўлдирди


Полиция ва тез ёрдам шифокорлари ҳужум содир этилган ногиронлар маркази олдида, Сагамихара, 2016 йил 26 июли.

Полиция ва тез ёрдам шифокорлари ҳужум содир этилган ногиронлар маркази олдида, Сагамихара, 2016 йил 26 июли.

Япония нашрларининг хабар қилишларича, Токиога яқин Сагамихара шаҳарчасида пичоқ билан қуролланган йигит 26 июль куни эрталаб жисмоний имконияти чекланган одамлар марказида амалга оширган ҳужуми оқибатида 19 киши нобуд бўлди ва 45 киши жароҳатланди. Полиция қотилликда гумонланган 26 ёшли Сатоси Уематсуни қўлга олди.

Asahi Shimbun газетасининг ёзишича, қўлга олинган шахс полицияга “дунёни ногиронлардан халос қилишни исташи”ни айтган.

Қурбонларнинг 15 нафари ҳужум натижасида, тўрт нафари эса юраги тўхтаб қолгани туфайли ўлгани айтилмоқда. Японияда бу каби оммавий қотиллик ҳодисалари кам учрайди. 2001 йили япониялик саккиз болакай мактабда фаррош томонидан чавақланганди.

XS
SM
MD
LG