Линклар

logo-print

Демократлар қурултойи Клинтонга қарши норозилик хитоблари билан очилди


Берни Сандерс тарафдорлари Демократлар партияси қурултойи ўтаётган бино қаршисида, 2016 йил 25 июли.

Берни Сандерс тарафдорлари Демократлар партияси қурултойи ўтаётган бино қаршисида, 2016 йил 25 июли.

АҚШнинг Филадельфия штатида бўлиб ўтаётган Демократлар партияси қурултойи сенатор Берни Сандерс тарафдорларининг норозилик хитоблари остида очилди. Сандерснинг рақиби Ҳиллари Клинтон 8 ноябрь куни ўтажак президент сайловига расман номзод ўлароқ кўрсатилиши эълон қилинган пайтда улар норози бўлиб, қичқира бошлаганлар.

Бундан бир кун аввал партия раиси Дебби Вассерман Шульц партия раҳбарияти холис эмаслигидан далолат берувчи электрон мактублар матбуотга сизгани туфайли истеъфога кетганди.

Қурултойнинг биринчи кунини Вассерман ўрнига Балтимор мэри Стефани Роулингс-Блейк очди. Сандерс тарафдорлари Ҳиллари Клинтон номзоди кўрсатилиши эълон қилинаётган пайтда сенаторнинг исмини қичқириб айтиб турдилар.

Демократлар партиясининг тўрт кун давом этадиган қурултойи якунида собиқ Давлат котиби Клинтон АҚШ тарихида президентликка кўрсатилган илк аёл бўлиши кутилмоқда. У президентлик курсиси учун Республикачилар партияси томонидан ўтган ҳафта номзод ўлароқ кўрсатилган Дональд Трамп билан беллашишига тўғри келади.

XS
SM
MD
LG