Линклар

Жалолободда Азимжон Асқаровга нисбатан суд ҳукми ўзгартирилишига қарши митинг ўтди


Қамоқдаги ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров.

Қамоқдаги ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров.

Қирғизистоннинг Жалолобод вилоятида жойлашган Бозорқўрғон қишлоғида 25 июль куни ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаровга нисбатан чиқарилган умрбод қамоқ жазоси ҳукмини кучда қолдириш талаби билан митинг бўлиб ўтди.

Zanoza нашрининг Жалолобод вилоят ички ишлар бошқармаси маълумотига асосланган ҳолда хабар қилишича, “Элим жерим” жамоатчилик жамғармаси томонидан уюштирилган митингда 100 чоғли одам қатнашган.

Шу йил 12 июлида Қирғизистон Олий суди Азимжон Асқаров ишини қайта кўриб чиқиш учун Чуй вилоят судига жўнатган. Олий Суд ўз қарорида Асқаровга нисбатан Жалолобод вилоят суди ва Олий Суд чиқарган умрбод қамоқ жазоси тўғрисидаги ҳукмни бекор қилган. Айни пайтда биринчи суд инстанцияси бўлган Бозорқўрғон туман судининг умрбод қамоқ тўғрисидаги ҳукми ўз кучида қолган. Эндиликда Чуй вилоят суди бу ҳукм қанчалик адолатли бўлганини кўриб чиқиши лозим бўлади.

Асқаров 2010 йили Ўш қирғинида айбланиб, умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди. Халқаро ҳамжамият Асқаровга нисбатан жиноят иши сохталаштирилганига ишонилишини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG