Линклар

GM Uzbekistan қўшма корхонасида бош директор расман ўзгарди


GM Uzbekistan ҚКнинг собиқ бош директори Тоҳиржон Жалилов.

GM Uzbekistan ҚКнинг собиқ бош директори Тоҳиржон Жалилов.

GM Uzbekistan Ўзбекистон-АҚШ қўшма корхонасининг янги директори этиб Рустам Ражабов тайинланди. Бу ҳақда Корпоратив ахборот ягона порталида эълон қилинган.

Сайт маълумотларига кўра, Рустам Ражабов шу йил 20 июлидан ишга киришган. Бунгача у вақтинча бош директор вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаётганди. Ражабов иши терговда бўлган собиқ бош директор Тоҳиржон Жалиловнинг ўрнига келган.

GM Uzbekistan корхонасини 2010 йилдан бери бошқариб келган Тоҳиржон Жалилов товламачилик йўли билан ширкат пулларини ўзлаштирганликда гумонланиб, шу йил апрель ойи охирларида ҳибсга олингани ҳақида Озодлик аввалроқ хабар қилганди.

Манбаларимизга кўра, Жалилов GM Uzbekistan корхонаси ишлаб чиқарган машиналарни Россияга экспорт қилишда ноқонуний схемалар ёрдамида катта миқдордаги маблағларни ўзлаштиришда гумонланмоқда.

XS
SM
MD
LG