Линклар

АҚШ Гуантанамодаги россиялик сўнгги маҳбусни озод қилмоқчи


Равиль Мингазовнинг аскарликда тушган сурати.

Равиль Мингазовнинг аскарликда тушган сурати.

АҚШ расмийлари қамоқда қарийб 14 йил ўтирган собиқ совет аскари, балет раққоси Равиль Мингазовни Гуантанамодан озод қилиш қарорини маъқуллади. У Қўшма Штатларнинг Кубадаги қамоқхонасидан озод қилинган тўққиз маҳбуснинг сўнггиси бўлади.

Мингазов Обама маъмурияти режаси асосида АҚШ хавфсизлигига таҳдид туғдирмайдиган маҳбуслардан бири ўлароқ озод қилинади.

48 ёшли Мингазов Афғонистонда Шимолий альянсга қарши Толибон сафида жангларда иштирок этганликда айбланган. Пентагон маълумотига кўра, Мингазов Ўзбекистон Исломий ҳаракати ва Ал-Қоидага алоқадор бўлган.

Миллати татар бўлган Равиль Мингазов Покистонда қўлга олинганди. Россия расмийлари Мингазовнинг қамалишини танқид қилиб, у ватанига қайтарилиши лозимлигини айтиб чиққанлар. Бироқ, Пентагон расмийларига кўра, жиноий таъқибга дучор этилиши мумкинлигидан хавфсираган Мингазов Россияга қайтишни истамаган. Мингазов ўз вақтида Россияни бу мамлакатда мусулмонларга бўлган муносабат ўзига ёқмагани учун тарк этганини билдирган. Пентагон маълумотларига кўра, Мингазовда Россия расмийларига нисбатан кучли нафрат бор. У Гуантанамодаги муомала Россиядагидан яхшироқ эканини айтиб, ватанига бадарға қилмасликни сўраган.

XS
SM
MD
LG