Линклар

Мишель Обама Ҳиллари Клинтонни қўллаб чиқди


АҚШнинг президентининг рафиқаси Мишель Обама Демократлар партияси қурултойида, Филадельфия, 2016 йил 25 июли.

АҚШнинг президентининг рафиқаси Мишель Обама Демократлар партияси қурултойида, Филадельфия, 2016 йил 25 июли.

АҚШнинг биринчи хоними Мишель Обама Демократик партия қурултойида Ҳиллари Клинтонни қўллаб, нутқ сўзлади. Мишель Обамага кўра, Клинтон хоним бугунги кунда президент бўлишга тайёр ягона номзоддир.

АҚШ президентининг рафиқаси Республикачилар партиясидан президентликка номзод Дональд Трампни “нафрат тили”дан фойдаланаётгани учун танқид қилди.

“Бу сайловларда мен бутун масъулият билан ишона оладиган, АҚШ президенти бўлиши учун ҳақиқий малакага эга деб ҳисоблайдиган фақат биргина киши бор. Ва бу одам бизнинг дўстимиз Ҳиллари Клинтондир”, деди Обама хоним Филадельфиядаги қурултой очилиш куни сўзлаган нутқида.

Мишель Обама Трампнинг отини атамади, бироқ ўз нутқида у айрим сўзлари ксенофобия ва ирқчилик учун қораланаётган республикачилар номзодига урғу бериб ўтди.

“Агар кимдир тошбағир бўлса ёки ўзини маҳмадоналардай тутса, биз бу даражага тушмаслигимиз керак”, деди Мишель Обама.

Демократик партиянинг 25 июль куни Филадельфияда бошланган қурултойида Ҳиллари Клинтон АҚШ президенти лавозимига номзод ўлароқ кўрсатилиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG