Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 21:22

Туркия президенти Эрдўғон келаси ой Россияга сафар қилади


Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон келаси ой Санкт Петербург шаҳрига сафар қилиб, Россия президенти Владимир Путин билан учрашади.

Бу ҳақда Туркия бош вазири "Анадўлу" ахборот агентлигига билдирган.

Бу Анқара ва Москва раҳбарларининг ўтган йил рус ҳарбий учоғининг турк ҳарбийлари тарафидан уриб туширганидан буёнги илк учрашуви бўлади.

Суриядаги ҳарбий ҳаво ҳужумларида қатнашаётган Россиянинг Су-24 ҳарбий учоғининг уриб туширилиши ортидан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар кескин ёмонлашганди.

Москва Туркия мева-сабзавотининг Россияга олиб киритилишига тақиқ жорий этди.

Шунингдек, россиялик сайёҳларининг Туркияда дам олишларини ҳам тақиқлади.

Ўтган ой эса Туркия президенти Эрдўғон рус учоғининг уриб туширилганидан афсусда эканини билдириб, Москвага мактуб жўнатди.

Шундан сўнг, Путин ва Эрдўғон телефон мулоқоти ўтказиб, учрашишга келишиб олишгани хабар қилинганди.

XS
SM
MD
LG