Линклар

Ўзбекистонда фойдаланувчиларнинг Интернетдаги ҳаракатини назорат қилиш қонунийлаштирилади


Ўзбекистоннинг Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги мамлакатдаги мобил оператор ва провайдерлардан мижозларининг интернетда ҳаракатларини кузатиш ва маълумотларни уч ойгача сақлашни талаб қилмоқчи.

Ҳозирда вазирлик, "интернетдаги маълумотларини узатиш тартиблари" ига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш" масаласини кўриб чиқмоқда.

Ушбу ўзгартиришларга биноан, Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритадиган Интернет провайдерлари ўз мижозларининг шахси ва қайси сайтларга киргани ҳақидаги маълумотни уч ой давомида сақлаб қўйишлари, агар махсус хизматлар талаб қиладиган бўлса, бу маълумотни уларга тақдим этишлари шарт қилиб қўйилади.

Ҳозирги кунда Ўзбекистонда Интернетни назорат қилиш норасмий тарзда амалга оширилади. Мухолифат сайтлари ва мустақил нашрлар тўсиб қўйилган.

Янги тартиб кучга кирадиган бўлса, ўзбекистонлик фойдаланувчиларни Интернет орқали назорат қилиш расман қонунийлаштирилади.

XS
SM
MD
LG