Линклар

Берлиндаги касалхонада рўй берган отишмада икки одам ҳалок бўлди


Германия пойтахти Берлиндаги Штеглиц туманидаги университет касалхонасида бугун рўй берган отишмада икки одам ҳалок бўлди.

Полиция маълумотига кўра, бемор ўз шифокорига қарата ўқ узган, кейин ўзини ўзи отиб ўлдирган.

Оғир аҳволда касалхонага олиб келинган шифокор сал ўтмай жон берган.

Полиция вазият назорат остида экани, шаҳарликлар ҳаётига хавф йўқлигини билдирди.

Ҳозирда касалхона атрофи ўраб олинган, полиция воқеа сабабларини ўрганмоқда.

Бу Германияда сўнгги ўн кун ичида тинч аҳолига қарата қилинган бешинчи ҳужумдир.

Ушбу ҳужумлар оқибатида 10 одам нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG