Линклар

АҚШ: Демократлар Ҳиллари Клинтон номзоди учун овоз бермоқдалар


Филадельфиядаги Демократлар партияси қурултой ўтказаётган бино.

Филадельфиядаги Демократлар партияси қурултой ўтказаётган бино.

АҚШнинг Филадельфия штатида Демократлар партияси аъзолари Ҳиллари Клинтонни расман президентликка номзод ўлароқ кўрсатиш учун овоз бермоқдалар. Филадельфиядаги қурултойда 4 700 дан зиёд делегат Клинтон номзодини маъқуллаши кутилмоқда. Айни пайтда унинг рақиби Берни Сандерс тарафдорлари курашсиз таслим бўлмасликка уринаяптилар.

Кеча Сандерснинг ўзи қурултойда оташин нутқ сўзлаган ва Ҳиллари Клинтон “Қўшма Штатларнинг кейинги президенти бўлиши кераклиги”ни билдирганди. Бироқ партиянинг айрим аъзолари қурултой чоғида норозилик хитоблари билан чиқиб туришибди.

Демократлар қурултойи партия раҳбарияти Ҳиллари Клинтонни ортиқроқ кўриб, бошқа номзодларга нисбатан нохолислик қилгани акс этмиш ички электрон ёзишмалар матбуотга сизганидан сўнг юзага келган жанжал қабатида бошланди. Шундан сўнг партия раиси истеъфо берди. Ҳиллари Клинтон Демократик партия томонидан давлатнинг энг юқори лавозимига кўрсатиладиган илк аёл бўлиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG