Линклар

Олимпиададан четлатилган россияликлар сони юздан ошди


Иллюстратив сурат.

Иллюстратив сурат.

Эшкак эшиш бўйича жаҳон федерацияси Бразилиядаги Олимпиадада иштирок этиши керак бўлган россиялик 28 спортчидан 22 нафари илтимосини улар аввал допинг истеъмол қилгани учун рад этди. Ташкилот баёнотида бу спортчининг биронтасида сўнгги беш йил ичида допинг истеъмоли бўйича ижобий натижа қайд этилмагани, шунга қарамай, давлат допинг дастури билан боғлиқ можаро туфайли Россияга нисбатан жорий этилган кескин тартиб-қоидаларга мувофиқ равишда улар дисквалификация қилиниши қайд этилади.

Ҳозирга қадар Россия терма жамоасига кирган 387 спортчи ичида 100 дан зиёди Олимпия ўйинларидан четлатилган. Бу сон янада ошиши мумкин, чунки яқин кунларда бошқа апелляциялар бўйича ҳам қарорлар эълон қилинади. Ўйиндан четлатилганларнинг аксарияти, аниқроғи, 67 нафари енгил атлетикачилардир.

24 июль куни Халқаро олимпия қўмитаси россияликларнинг мусобақаларда иштирок этиши мутлақо тақиқланишига қарши чиқиб, бу қарорни ассоциациялар ва федерацияларга ҳавола қилишни таклиф қилган. Айни пайтда Халқаро олимпия қўмитаси кескин тартиб-қоидалар ишлаб чиққан ва бу қоидаларга асосан аввал допинг истеъмоли билан ушланган спортчилар мусобақалардан четлатилган.

XS
SM
MD
LG