Линклар

Туркияда ҳарбий тўнтариш ҳаракатидан кейин мамлакат расмийлари жазо чоралари кўламини кенгайтирдилар – 26 июль куни Афғонистондаги НАТО кучлари таркибида хизмат ўтаётган генераллар қўлга олинди. Турк нашрлари хабарларига кўра, генерал-майор Меҳмет Жаҳит Бакир ва бригада генерали Сенер Тўпуч Дубай халқаро аэропортида ушланган.

Меҳмет Жаҳит Бакир Афғонистондаги турк қўшинлари қўмондони бўлиб ҳисобланади. Сенер Тўпуч эса Туркия пиёда қўшинлари тайинловлар департаментининг раҳбаридир.

Онадўли ахборот агентлигининг ёзишича, генералларнинг қўлга олиниши Туркия ва Бирлашган Араб Амирликлари махсус хизматларининг ҳамкорлиги натижасидир. Ҳозирда юқори рутбали ҳарбийлар ватанига қайтарилмоқда.

Туркиянинг НАТОдаги вакили “турк ҳарбийлари Шимолий Альянс таркибидаги ишини одатдаги тартибда давом эттираётгани”ни айтиб, бошқа изоҳлардан тийилган.

XS
SM
MD
LG