Линклар

Лицензиясидан айрилган Тамила инглизча қўшиқ айтиб чиқди


Эстрада хонандаси Тамила.

Эстрада хонандаси Тамила.

Бир неча “ҳаёсиз” фото ва видеолари учун “Ўзбекнаво” томонидан лицензияси бутунлай бекор қилинган хонанда Тамила эндиликда хорижлик мухлислар кўнглини забт этишга чоғланган кўринади.

Ўзбекистон нашрлари Тамила қўшиқчи Элдор Қаюм билан биргаликда “Salut Mr.P” деб номланган қўшиқ айтиб чиққан, қўшиқ клипи 27 июль куни tamila.uz ва shok.uz сайтларида тақдим этилиши ҳақида хабар қилганлар.

Shok.uz сайти Тамила мазкур клипда томошабинлар кўз ўнгида “ноодатий либос ва аксессуарлар”да намоён бўлишини қайд этади.

“Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси Тамиланинг лицензиясини шу йил февраль ойида бекор қилганди. Июль ойи бошларида бу борада Ўзбекистон нашрларига изоҳ берган “Ўзбекнаво” раҳбари Фарҳод Жўраев Тамилага саҳнага чиқиш эмас, шифокорга боришни тавсия қилган.

XS
SM
MD
LG