Линклар

logo-print

Ҳиллари Клинтон Демократлар партиясидан президентликка номзод ўлароқ кўрсатилди


Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон.

Демократлар партияси номзоди Ҳиллари Клинтон.

Сешанба оқшомида Ҳиллари Клинтон АҚШ тарихида мамлакатдаги етакчи икки сиёсий партиянинг биридан президентликка номзод ўлароқ кўрсатилган илк аёлга айланди.

Филадельфиядаги Демократлар партияси қурултойи ўтаётган залда Клинтон номзодликка кўрсатилиши учун зарур бўлган 2382 овоз бериб бўлингани ҳақида эълон қилинганидан кейин унинг асосий рақиби бўлган сенатор Берни Сандерс олқишлар остида Ҳиллари Клинтонни “президентликка номзод”, дея эълон қилди.

Сандерснинг бу ҳаракати партия ичида бирлик ҳали-ҳамон сақланаётганининг исботи учун муҳим қадам бўлди. Аввалроқ Сандерс тарафдорлари Филадельфиядаги партия қурултойида Клинтон билан сўнгги жангга киришишларини билдиргандилар.

АҚШнинг Wall Street Journal нашри буюртмаси билан ўтказилган сўнгги ижтимоий сўров натижаларига кўра, сўралганларнинг 55 фоизи Ҳиллари Клинтонга салбий муносабатда. Бу унинг рақиби Дональд Трампнинг салбий рейтингидан 5 фоизгагина камдир.

Демократик партия қурултойида сўзга чиққан Мишель ва Барак Обама, Билл Клинтон ва Берни Сандерсларнинг мақсади демократлар номзодини мамлакат аҳлига яхши томондан кўрсатиш бўлиб ҳисобланади.

XS
SM
MD
LG