Линклар

Афғонистон Ўзбекистон орқали Россия билан темир йўл алоқасини тиклашга умид қилмоқда


Ҳайратондаги темир йўл станцияси.

Ҳайратондаги темир йўл станцияси.

Афғонистон Россия билан темир йўл алоқасини тиклашдан манфаатдор ҳамда бу масалаларни Москва ва бошқа транзит мамлакатлар билан муҳокама қилишга тайёр. Бу ҳақда Афғонистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ханиф Атмар Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига билдирган.

“Биз Россия билан темир йўл алоқаси тикланишидан жуда манфаатдормиз ва ўз ҳудудимиз бўйлаб поездлар ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга тайёрмиз. Россиядан Афғонистонга темир йўл тармоғи мавжуд бўлиб, у Ўзбекистон орқали ўтади. Транзит алоқасини тиклаш бўйича ўзбекистонлик қўшнилар билан тегишли музокаралар олиб борилмоқда”, деган Ханиф Атмар бу музокаралар ким билан ва қачон олиб борилганига аниқлик киритмаган.

Эслатиб ўтамиз, постсовет мамлакатлари орасида фақат Ўзбекистонда Афғонистонга ўтадиган темир йўл тармоғи мавжуд.

XS
SM
MD
LG