Линклар

Олийгоҳларга кириш имтиҳони куни Тошкентдаги қатор кўчалар тўсилади


Олийгоҳларга кириш имтиҳони топшириладиган 1 август куни Ўзбекистон пойтахтидаги қатор кўчаларда ҳаракат тонгги соат 6 дан тест синовлари тугагунча барча турдаги транспорт воситалари учун ёпилади.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига кўра, тест куни пойтахтдаги Олмазор, Мирзо Улуғбек, Шайхонтоҳур, Учтепа, Яккасарой ва Миробод туманларидаги айрим кўчалар вақтинча тўсилади. Ҳокимлик вакиллари имтиҳон ўтказилаётган бошқа жойларда ҳам вазият тақозоси билан транспорт ҳаракати чекланиши мумкинлиги ҳақида маълум қилганлар.

Давлат тест маркази маълумотларига кўра, бу йил Ўзбекистон олийгоҳларига 663 минг 298 нафар абитуриент ҳужжат топширган. Улар баклавриатга ажратилган57 минг 907 ўрин учун ўзаро беллашадилар.

XS
SM
MD
LG