Линклар

logo-print

Ереванда полиция биносини эгаллаб олган қуролли гуруҳ раҳбари ярадор бўлди


Эребунидаги қуролли гуруҳ томонидан эгаллаб олинган полиция биноси атрофи, 2016 йил 26 июли.

Эребунидаги қуролли гуруҳ томонидан эгаллаб олинган полиция биноси атрофи, 2016 йил 26 июли.

Ереваннинг Эребуни мавзеидаги полиция биносини эгаллаб олган қуролли гуруҳ раҳбари ва унинг ўғли тунда полиция билан отишмада ярадор бўлди. Павел Манукян ва унинг ўғли ярадор бўлганини 27 июль куни Арманистон полицияси вакили Ашот Агаронян тасдиқлади. Унинг айтишича, “Сасна црер” қуролли гуруҳининг икки аъзоси - Гагик Егиазарян ва Арам Акопян полицияга таслим бўлганини ҳам маълум қилди.

“Икки ўртада отишма чиқди, натижада ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан бири, шунингдек,Павел Манукян ва унинг ўғли Арам ярадор бўлди. Уччаласи ҳам касалхонага етказилди. Ҳозирда отишма тўхтади ва қуролли кишиларни топшириш жараёнини якунлаш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, деб ёзди Ашот Агаронян Facebook тармоғидаги ўз саҳифасида.

17 июль куни эрталаб “Таъсис қурултойи” мухолифатчилар гуруҳи мувофиқлаштирувчиси Жирайр Сефилян тарафдори бўлган қуролли кишилар Еревандаги қоровул полки штаби биносини эгаллаб олгандилар. Ҳужум чоғида полк командирининг муовини Артур Ваноян ўлдирилган ва яна тўрт нафар полициячи яраланган, бир неча киши гаровга олинган.

“Сасна црер” гуруҳи ўтган ой давлат тўнтаришини амалга оширишга ҳозирланганликда айбланиб, ҳибсга олинмиш Жирайр Сефиляннинг озод қилинишини ҳамда Арманистон президенти Серж Саргсяннинг истеъфога кетишини талаб қилаётган эдилар.

XS
SM
MD
LG