Линклар

Ўзбекистон бу йил 6 ойда ўтган йилнинг шу давридагидан 30% кўпроқ мева сотди


Ўзбекистон жорий йилнинг биринчи ярмида мева-сабзавот экспорти ҳажмини бир йил аввалги кўрсаткичдан 30%га ошириб, 354 минг тоннага етказди.

Бу ҳақда хабар қилган Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига кўра, экспортга чиқарилган маҳсулотнинг 270 минг тоннаси мева, 130 минг тоннаси узум, 1,3 минг тоннаси полиз маҳсулотларидир. Экспорт умумий ҳажмининг 60-65 фоизи Россия ҳисобига тўғри келган.

12 июль куни Тошкентда ўтказилган Биринчи мева-сабзавот халқаро ярмаркаси очилиш маросимида Ўзбекистон Бош вазири Шавкат Мирзиёёв Ўзбекистон 2020 йилгача мева-сабзавот етиштиришни ҳозирги кўрсаткичдан икки маротабага кўпайтиришни режалаштираётгани тўғрисида баёнот берган эди.

XS
SM
MD
LG