Линклар

Ўзбеклар минтақада бўйи энг секин ўсаётган миллат экани маълум бўлди


Лондондаги Қироллик коллежи ўтказган тадқиқот натижаларига қараганда, сўнгги 100 йилда ўзбекистонлик эркакларнинг ўртача бўйи 8,3 сантиметрга, хотин-қизлар бўйи ўртача 6,9 сантиметрга ўсган. Бинобарин, эркаклар бўйи 161,1 сантиметрдан 169,4 сантиметрга, аёллар бўйи 150,9 дан 157,8 сантиметрга ўсган.

Ўртача бўй ўсиши бўйича минтақада биринчи ўринни қирғизистонликлар, иккинчи ўринни туркманистонликлар эгаллган. Қозоғистонлик ва тожикистонликлар бир хил кўрсаткич билан учинчи ўринда.

Тадқиқот ҳақида хабар қилган Guardian нашрига кўра, Лондондаги Қироллик коллежи олимлари дунёнинг 189 мамлакати бўйича 1914 йилдан 2014 йилгача бўлган статистик маълумотларни ўрганиб хулоса чиқарган.

“Алоҳида бир шахснинг бўйи унинг генлари билан боғлиқ. Лекин муайян бир мамлакатда яшаётган киши бўйининг баланд-пастлиги унинг генларига боғлиқ эмас. Бўй озиқ-овқат сифати, гигиена ва соғлиқни сақлаш тизими аҳволига боғлиқ”, - деган тадқиқот муаллифларидан бири Жеймс Бентам.

XS
SM
MD
LG