Линклар

logo-print

Суриянинг Туркияга яқин шаҳрида содир бўлган портлашда қарийб 50 киши ўлди


Қамшли шаҳрида мина ўрнатилган юк машинаси 27 июль куни портлатилди.

Қамшли шаҳрида мина ўрнатилган юк машинаси 27 июль куни портлатилди.

Чоршанба куни Суриянинг шимоли-шарқида, Туркия чегарасига яқин Қамишли шаҳрида мина ўрнатилган юк машинаси портлаб, қарийб 50 киши нобуд бўлди, камида 100 киши яраланди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Syrian Observatory for Human Rights ташкилоти ва маҳаллий оммавий ахборот воситаларига таяниб хабар қилди.

Портлаш маҳаллий курдларнинг муҳофаза кучларига қарашли блокпостда содир бўлгани учун жабрланганлар тилга олинган курдлар қўшини жангчилари ва тинч аҳоли вакилларидир.

Портлаш кучи ўта катта бўлгани учун атрофдаги бир неча катта-кичик иншоот вайрон бўлган, Қамишли шаҳридаги уйларнинг ойналари синган.

Портлаш учун масъулиятни “Ислом давлати” террор гуруҳи ўз зиммасига олгани хабар қилинди.

XS
SM
MD
LG