Линклар

ФСБ раҳбари: Россияда 220 нафар потенциал худкуш-террорчи бор


Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников.

Россия Федерал хавфсизлик хизмати (ФСБ) раҳбари Александр Бортников, мамлакатда 220 нафар “потенциал худкуш-террорист” мавжудлигини айтди. ФСБ раҳбари Яқин Шарқдаги террор гуруҳлар раҳбарлари Россиянинг Шимолий Кавказ минтақасидаги “яширин бандитлар” фаолиятини кучайтириши эҳтимолидан огоҳлантирди.

ФСБ раҳбари Александр Бортников бу ҳақда Санкт-Петербургда ўтган Россия хавфсизлик ва ҳуқуқ-тартибот органлари раҳбарлари йиғилишида баёнот берди.

ФСБ раҳбарининг айтишича, Россияда 200 дан ортиқ “потенциал сохта шаҳид мавжуд” ва ҳозирда 260 дан ортиқ киши номи Халқаро қидирувга берилган.

Александр Бортников сўзларига кўра, 2015 йилда уч мингга яқин россиялик Афғонистон, Сурия ва Ироқда жанговор тажриба орттиргани гумон этилмоқда.

XS
SM
MD
LG