Линклар

Бельгия университети олимлари сийдикни ичимлик сувига айлантирадиган аппарат ихтиро қилди. Қуёш батареяларида ишлайдиган “сийдик-сув” машинаси Бельгиянинг Гент шаҳрида ўтказилган мусиқа ва театр фестивалида синаб кўрилди. Ихтирочиларнинг айтишича, 10 кун давом этган фестивалда янги аппарат тадбир иштирокчиларининг уринасини 1000 литр сувга айлантирган. Бу сув пиво тайёрлаш учун ишлатилажаги айтилди.

Ихтирочиларга кўра, сийдик мембранали дистилляциядан ўтказилади ва натижада урина таркибидаги аммиакнинг 95% и бартараф этилади. Аммиакдан халос бўлган суюқлик қуёш энергиясида ишлайдиган идишга қуйилиб қайнатилади. Сўнгра қайнатма азот ва калийдан тозаланади. Ажратиб олинган моддалардан ўғит сифатида фойдаланиш мумкин.

Бельгиялик тадқиқотчилар “сийдик-сув” аппаратининг каттароқ версияларини ҳам яратмоқчиларки, мақсад уларни стадионлар, аэропортлар каби одам кўп тўпланадиган жойларга ўрнатишдир.

Аппаратни ясаганларнинг яна бир мақсади ривожланаётган мамлакатларнинг ичимлик суви тақчил бўлган минтақалари аҳолисига ёрдам беришдир.

XS
SM
MD
LG