Линклар

logo-print

Россиялик депутат оиладаги зўравонликни Жиноят кодексидан чиқариб ташлашни таклиф қилмоқда


Дума депутати Елена Мизулина.

Дума депутати Елена Мизулина.

Россия Давлат Думаси депутати Елена Мизулина парламентга оиладаги зўравонликни Жиноят кодексидан чиқариб ташлашни кўзда тутган янги қонун лойиҳасини киритди. Ҳозирда Россияда хотинини, эрини ёки боласини калтаклаганликда айбдор топилган шахслар икки йилгача озодликдан маҳрум қилиниши ёки 40 минг рублгача жаримага тортилиши мумкин. Мизулина бу жазо номақбуллигини айтиб, бу “бемаъни позиция”ни ўзгартиришга чақирди.

Рус матбуотининг ёзишича, агар депутат Мизулинанинг лойиҳаси маъқулланса, оиладаги зўравонлик айбланган шахслар Жиноят кодекси бўйича эмас, балки Маъмурий кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.

Елена Мизулина 2013 йилда қабул қилинган “гомосексуализм ташвиқоти тўғрисида”ги баҳсли қонуннинг ҳам муаллифи бўлиб ҳисобланади. Бу қонун Россияда ҳам, хорижда ҳам кўп танқид қилинган, жаҳондаги қатор лидерлар эса шу туфайли 2014 йилда Сочидаги Олимпиада очилиш маросимига келмагандилар.

XS
SM
MD
LG