Линклар

Human Rights Watch ташкилоти Россия ҳарбий ҳаво кучлари Сурияда кассетали қирғин қуроллари ишлатганига доир янги ҳисоботини эълон қилди.

HRWга кўра, россиялик ҳарбийлар авиабомбалар, ракеталар ва кассетали қирғин қуроллари ташувчи бошқа воситалардан 27 майдан 25 июлгача бўлган муддатда камида 47 марта фойдаланган ва натижада кўплаб тинч аҳоли нобуд бўлган.

Ташкилот ҳисоботига, хусусан, Терманин шаҳри узра учаётган Су-34 ҳарбий учоғи тасвири илова қилинган. Айтилишича, учоқ суратга туширилган пайтда шаҳарга кассетали бомбалар ташланаётган эди. Су-34 ҳарбий учоқлари Россия ҳарбий ҳаво кучлари ихтиёрида бўлиб, бундай машиналар Сурия президенти Башар Асаднинг назоратидаги армияда йўқ.

XS
SM
MD
LG